Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳимоячиси Эрик Дурм жамоани тарк этишга яқин турибди.

Дурм яқин вақт ичида “Штутгарт” учун тиббий кўрикдан ўтиши ва шундан сўнг, мазкур клуб билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Дурм 2012 йил “Майнц” сафидан келиб қўшилган эди. Ҳимоячи 2014 йил Бразилияда ўтган мундиалда Германия термаси сафида Жаҳон чемпиони бўлган эди.