
Бош мураббийдан норози бўлган Роналду ўйинни эрта тарк этди (фото)
Саудия Арабистони чемпионатининг 25-турида “Ан-Наср” ўз майдонида “Ал-Холуд” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувда ҳисобни очган Криштиану Роналду фаолиятидаги 928-голини урди. Бироқ бу янги рекорд португалиялик юлдузга татимади.
Сабаби “Ан-Наср” бош муаббийи Стефано Пиоли учрашувнинг 61-дақиқасида 40 ёшли юлдузни захирага олди. Табиийки, ўйиндан эрта чиқиш Роналдуга ёқмади.
Криштиану майдонни тарк этганидан кейин одатдагидек, захира ўриндиғига бормади, аксинча, кийим алиштириш хонасига йўл олиб, шу тариқа Пиолига унинг қароридан норозилигини намойиш қилди.
Роналду жорий мавсумда барча турнирларда 33 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 28 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига тўртта голли пас узатди.
Фикрлар