Бошқача бўлиши мумкинмиди?! Ўзбекистон муддатидан олдин гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади

Қувайтда ўтаётган Осиё Кубоги "B" гуруҳи 2-туридан ўрин олган икки учрашув якунига етди. Дастлабки беллашувда Туркманистон ҳамда Баҳрайн ўзаро куч синашди. Унда жамоалар 4:4 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Иккинчи беллашувда Ўзбекистон Тожикистонни қийинчилик билан 3:2 ҳисобида таслим этди. 

Шу тариқа, Баҳодир Аҳмедов жамоалари 6 очко тўплаган ҳолда, гуруҳдан чиқиш вазифасини муддатидан олдин уддалади. 3 очкога эга Тожикистон ҳозирча иккинчи ўринни банд этиб турибди. Шунингдек, Туркманистон ҳамда Баҳрайн ҳисобида 1 очко мавжуд. 

photo_2022-09-29_18-01-10
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!