Бошқалардан кам тўласангиз, ўйнамайман!

“Челси” раҳбарияти клуб тарбияланувчиси Мэйсон Маунтни жамоада олиб қолиш учун анчадан бери ҳаракат қилмоқда.

Англиянинг деярли барча гранд клублари ёзда бу ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни кўзлаган.

Evening Standard нашрининг ёзишича, 24 ёшли футболчи Лондонда қолишга қарши эмас. Бироқ, бунинг учун клуб унинг маош бўйича талабини бажариши керак.

Мэйсон Маунт раҳбарият унга ҳам жамоанинг бошқа етакчи ўйинчилари қаторида маош тўлашини сўраяпти. Мисол учун, Рис Жеймс ҳар мавсум учун 15,2 миллион евродан пул олмоқда. Маунт ҳам ўзининг хизматларини шу атрофда баҳолаяпти.

Маунт жорий мавсумда барча турнирларда 35 маротаба майдонга тушиб, учта гол ва олтита ассист қайд этди. Унинг шартномаси бир йилдан кейин якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!