Boxing Day: “Ливерпуль” йирик ҳисобда “Сток Сити”ни мағлубиятга учратди (видео)
Ads

 

Англия чемпионати 18-турида "Ливерпуль" жамоаси ўз майдонида "Сток Сити" футболчиларини қабул қилди. Муросасиз ва голларга бой кечган ўйинда мерсисайдликлар 4:1 ҳисобида иродали ва йирик ғалабани нишонлади. 

Учрашувнинг 12-дақиқасида Уолтерс ҳисобни очган бўлса, 34-дақиқада Адам Лаллана ҳисобни тенглштирди. 10 дақиқадан кейин Фирмино "Ливерпуль"ни олдинга олиб чиқди. 

Иккинчи бўлимда Имбуланинг автоголи ва Старрижнинг голи Юрген Клопп жамоасининг йирик ғалабасини таъминлди. 

Ливерпуль – Сток Сити 4:1 (2:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 12 Уолтерс, 1:1 – 34 Лаллана, 2:1 – 44 Фирмино, 3:1 – 59, автогол Имбула, 4:1 –70 Старриж.

Ливерпуль – Миньоле, Ловрен, Клаван, Клайн, Милнер, Вейналдум, Хендерсон, Мане, Лаллана (Жан, 69), Фирмино (Морено, 79), Ориги (Старриж, 70).

Сток Сити – Грант, Шоукросс, Питерс, Жонсон, Мартинс Инди, Уэлан (Собхи, 66), Имбула, Аллен, Диуф (Афеллай, 75), Крауч (Бони, 84), Уолтерс.

Огоҳлантириш: Аллен (36).