Boxing Day: “МЮ” ишончли тарзда аутсайдерни мағлубиятга учратди

Англия чемпионати 18-турида “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз майдонида “Сандерленд” футболчиларини қабул қилди.

Муросасиз ва курашларга бой кечган ўйинда манкунианлар 3:1 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди. Учрашувнинг 39-дақиқасида Дейли Блинд ҳисобни очган бўлса, 82-дақиқада Златан Ибраҳимович ҳисобни оширди.

Яна 4 дақиқадан кейин Генрих Мхитарян ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Ўйин якунида Фабио Борини ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.  

Манчестер Юнайтед – Сандерленд 3:1

Гол: 1:0 – 39 Блинд, 2:0 – 82 Ибраҳимович, 3:0 – 86 Мхитарян, 3:1 – 90 Борини.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Валенсия, Жонс, Рохо, Блинд, Кэррик, Эррера, Мата (Марсьяль, 74), Погба, Лингард (Мхитарян, 62), Ибраҳимович.

Сандерленд – Пикфорд, Жонс, Жилобожи, ван Анхолт, Денайер, Ларссон, Ндонг, Коне, Дефо, Борини, Аничебе.

Огоҳлантиришлар: Блинд (19), Борини (61).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!