“Boxing Scene” 2020 йилнинг энг яхши нокаутини аниқлади (Видео)

“Boxing Scene” интернет-портали 2020 йилнинг энг яхши нокаут муаллифини аниқлади. Унга кўра, россиялик оғир супер оғир вазн тоифаси вакили Aлександр Поветкин (36-2-1, 25 КО) ижросидаги нокаут йилнинг энг яхшиси, деб топилди.

2020 йил август ойида британиялик Диллиан Уайт (27-2, 18 КО) билан тўқнаш келган Поветкин, дастлаб икки бор нокдаунга учраган ҳолда ғалабани ўз томонига оғдира олганди.

Унинг 5-раунддаги супер “апперкот” зарбаси рақибининг чуқур нокаут ҳолатига тушишига сабаб бўлганди.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)