Боян Цигер: "Насаф"да Осиё Чемпионлар лигасида катта имконият бор"
Sports.uz орқали хабар берганимиздек, “Насаф” Малайзиянинг “Кедах” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Рақиб таркибида мухлисларимизга яхши таниш футболчилардан Боян Цигер тўп сурди. 1,5 йил мобайнида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган легионер яқинда Малайзия жамоасига кўчиб ўтди.
“Насаф”га қарши учрашувда у доимгидек фаол ҳаракат қилди. Ушбу беллашувни кузатиб борган Sports.uz журналисти учрашувдан кейин Цигернинг фикрлари билан қизиқди.
“Ҳаммаси зўр. Нима дейишим мумкин? Ўртоқлик учрашуви, об-ҳаво яхши, шамол бўлмади. Майдон ҳолати унчалик қониқарли эмасди. “Насаф” яхши рақиб. Мен бу клубни билардим. Таркибида техникаси юқори ва ақлли ўйинчилари бор. Бош мураббийи ҳам тажрибали. Фикримча, “Насаф” ўзига яраша кучли. Мен клубдаги футболчилар ва мураббийлар билан гаплашдим. Ҳаммаси жойида. Бизга ғалабани сақлаб қолиш учун озгина етмади.
Мен ўйлайманки, “Насаф”да Осиё Чемпионлар лигасида катта имконият бор деб ҳисоблайман. Чунки улар жуда яхши футбол ўйнайди. Ўтган йили ҳам ажойиб ўйнай олишини кўрсатишган. “Насаф”га омад тилайман. Улар бунга ҳақли. Яхши натижа кўрсатишга муносиб”, - дея муносабат билдирди, Боян Цигер.
Фикрлар