Боян Цигер водийнинг бошқа клубига ўтяптими?

"Нефтчи" клуби марказий ҳимоячиси Боян Цигер иккинчи даврада жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. 

Бизга маълум бўлишича, 30 ёшли футболчи мавсумнинг иккинчи қисмини катта эҳтимол билан "Нефтчи"да ўтказади. Унинг водийни бошқа жамоасига ўтиши борасидаги миш-мишлар асоссиз. 

Маълумот учун, сербиялик ҳимоячи жорий мавсум Суперлигада 8 учрашувда қатнашиб, битта голли узатмани амалга оширди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
23/07/2024 23:17
Кетавермабди.