Браим Диас: "Чорак финалда Францияга қарши ўйнашни истайман"
Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браим Диас Канада устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз истагини билдирди.
"Франция кейинги босқичга чиқса яхши бўларди. Шунда "Реал"даги жамоадошларимга қарши ўйнайман", — деди Диас.
Эслатиб ўтамиз, Марокаш чорак финалда Парагвай — Франция жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради.

Фикрлар