Браво ҳам МЛСга йўл олиши мумкин
“Манчестер Сити” клуби дарвозабони Клаудио Браво фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин.
Таъкидлаш керакки ёзда 36 ёшли чилилик посбоннинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси ўз якунига етади. Унга эса “Нью-Йорк Сити” клубидан қизиқишлар бўлмоқда.
Ўз навбатида “Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳам Бравони қўйиб юборишга тайёр. Испаниялик мутахассис унинг ўрнига “Фортуна”да ижарада ўйнаётган дарвозабон Зак Стеффенни ортга қайтармоқчи.
Маълумот учун, «Нью-Йорк Сити» ҳам «Манчестер Сити»га хўжайинлик қилувчи City Football Group’га тегишли ҳисобланади.
Фикрлар