“Брайтон” Троссардга келган биринчи таклифни рад қилди
“Брайтон” футболчиси Леандро Троссард қишда клубни тарк этиши кутилмоқда. Унинг клуб бош мураббийи Де Зерби билан алоқалари ёмонлашгач, кетиши аниқ бўлиб улгурган.
28 ёшли вингер учун курашда “Тоттенхэм” фаворит бўлиб турибди. Лондон клуби белгиялик учун 12 миллион евро таклиф қилди ва рад жавобини олди. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар бермоқда.
Маълумот учун, Троссард ушбу мавсум барча чемпионатларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди.
Фикрлар