"Брайтон" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-Лигаси 37-туридан ўрин олган "Брайтон" - "Манчестер Сити" учрашувига хуш келибсиз. АПЛ амалдаги чемпионининг ушбу учрашувини сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! "Брайтон" ажойиб камбэки эвазига ғалабани илиб кетди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Дарвозабон қаҳрамон! "Брайтон" жарима майдончаси ичида бўлган вазиятда дарвозабон даблсейв амалга оширди!

  • 85'

    "Брайтон" устунликни ҳозирча бериб қўйгани йўқ. Кузатамиз.

  • 82'

    Фернандиньо сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 80'

    Мезбонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, хавфли вазият юзага келмади.

  • 79'

    Родриго сариқ карточка олди.

  • 78'

    "Манчестер Сити" сафида ўзгариш: Бернарду Силва ўрнига Габи Жезус ўйинга қўшилди.

  • 78'

    "Брайтон" аъзолари майдонда яйраяпти.

  • 76'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Брайтон" нималар қилиб ташлаяпти! Жарима майдончаси ичидаги хатодан унумли фойдаланган Ден Берн жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! 3:2!

  • 75'

    Маҳрезнинг зарбасини дарвозабон Роберт Санчес ушлаб олди!

  • 73'

    Бернарду Силвага сариқ карточка кўрсатилди.

  • 73'

    "Сити" тезкор жавоб қайтармоқчи. Ҳужумлар сони кўпайди.

  • 72'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Брайтон" ниҳоят ҳисобни тенглаштирди! Жарима майдончаси ичига оширилган тўпни Вебстер боши билан дарвозага жойлаб қўйди! 2:2!

  • 71'

    Жарима зарбаси ижро этилади.

  • 69'

    "Брайтон" "Манчестер Сити" жарима майдончаси атрофида тинмай ҳужумлар уюштирмоқда.

  • 65'

    "Брайтон"да ўзгариш: Стивен Альсате ўрнига Энди Зекири ўйинга қўшилди.

  • 64'

    "Брайтон" тинмай штурм уюштирмоқда. "Сити" ўз услубига зид равишда ҳимояланмоқда.

  • 62'

    Зинченко қаҳрамон! Жарима майдончаси чизиғи устидан берилган кучли зарба Зинченкога тегиб қайтди!

  • 60'

    Якуб Модернинг узатмасига Паскал Гросс ета олганида хавфли ҳужум кўришимиз мумкин эди.

  • 59'

    Уххх, бир баҳя қолди! "Сити" сўнгги сонияда жарима майдончасидан тўпни узоқлаштира олди, акс ҳолда гол бўлиши мумкин эди!

  • 56'

    Илкай Гюндоган ўрнига Фернандиньо ўйинга қўшилди.

  • 55'

    Илкай Гюндоган ўйинни давом эттиролмайдиганга ўхшамоқда. Кераксиз жарлҳатнинг ўрни эмас, Гвардиола куч тежайди ва уни алмаштиради.

  • 54'

    Якуб Модер жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 50'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Леандро Троссард кучли зарбаси билан тўпни тўққизлик бурчакка михлаб қўйди! 1:2! Ҳисоб қисқарди!

  • 48'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Фил Фоден рақибларнинг хатосидан унумли фойдаланди ва дарвозанинг ўнг бурчагини моҳирлик билан нишонга олиб, ҳисобни йириклаштирди. 0:2!

  • 47'

    "Брайтон" таймни ўзгариш билан бошлаб олди: Жаҳонбахш ўрнига Адам Лаллана ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда, биз ҳам қайтамиз.

  • 45+5'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+4'

    "Сити" шошмаяпти.

  • 45+3'

    Бернарду Силва жарима майдончаси чизиғи устида йиқилиб тушди, ҳакам ўйинни давом эттиришни сўради.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Бурчакдан тўпни Фоден ўйинга киритиб берди, зарба эса ноаниқ.

  • 44'

    Маккалистернинг саъй-ҳаракатлари жамоасига бурчак тўпи келтирди.

  • 42'

    Бурчак тўпидан сўнг шаҳарликлар жарима майдончаси ичида палапартиш вазият юзага келди, бироқ Рубен Диаш сўнгги сонияда улгуриб қолди.

  • 41'

    Паскал Гросс жарима майдончаси ичига тўпни узатиб берди, хавфли ҳужум юзага келмади.

  • 40'

    Жаҳонбахшнинг жарима майдончаси ичига йўллаган узун пасини ҳимоячилар қайтарди.

  • 37'

    Паскал Гросс офсайд ҳолатида қолиб кетди.

  • 35'

    Майдон марказида тўп учун кураш жиддий кечмоқда.

  • 34'

    Маккалистер яхши ҳаракат қилди. Бироқ Эдерсон ҳаммадан эрта тўпга эга чиқди.

  • 30'

    Чап қанотдан мезбонлар хавфли ҳужум уюштирган эди, бироқ Жаҳонбахшнинг сўнгги узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 28'

    "Брайтон"да ҳам мажбурий ўзгариш: Денни Уэлбек ўрнига Леандро Троссард ўйинга қўшилди.

  • 27'

    Алиризо Жаҳонбахш огоҳлантирилди. 

  • 25'

    Ўйинда кичик тўхталиш юзага келди.

  • 24'

    "Брайтон" аъзоси Денни Уэлбекка майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 23'

    Маҳрез бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар яхши ўйнади.

  • 21'

    "Манчестер Сити" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келмади.

  • 20'

    Рияд Маҳрезнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи.

  • 18'

    Алиризо Жаҳонбахш жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, бироқ хавфли вазият юзага келмади.

  • 15'

    "Манчестер Сити"да ўзгариш: Ферран Торреснинг ўрнига ҳимоячи Эрик Гарсия ўйинга қўшилди.

  • 14'

    "Брайтон" футболчилари бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беришади.

  • 12'

    Йўқ, Канселу ўйиндан четлаштирилади. "Манчестер Сити" ўйинни 10 киши бўлиб давом эттиради.

  • 11'

    Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилади, қизил карточка бекор қилиниши мумкин!

  • 9'

    Қизил карточка! Бош ҳакам бу қўполлик учун Жоау Канселуга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди! Даҳшат старт!

  • 7'

    "Брайтон" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келтира олмади. Қарши ҳужум.

  • 6'

    Паскал Гросснинг тезкор ҳаракатлари туфайли "Брайтон" бурчак тўпига эга чиқди.

  • 2'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Илкай Гюндоган ҳисобни очди! Бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланилди ва тезкор гол урилди! 0:1!

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!