"Брайтон"ни АПЛга олиб чиққан ва икки мавсумдан буён ушбу лигада олиб қолган мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилди

“Брайтон” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Крис Хьютонни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Маълумот учун, 60 ёшли ирландиялик мутахассис жамоани 2014 йилдан буён бошқариб келаётган эди. У “Брайтон”ни ўз тарихида илк бор премьер-лигага олиб чиққан мутахассис ҳисобланади. Таъкидлаш керакки, Хьютон икки мавсум давомида жамоани АПЛда олиб қолишга эришди.

“Брайтон” бу мавсум 17-ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!