
Бразилия - Бельгия. Онлайн трансляция (ФОТО)
Айни дамда “Қозон Арена”да ЖЧ-2018нинг чорак финалидан ўрин олган Бразилия ҳамда Бельгия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтмоқда.
- 90'
Учрашув якунланди.
- 90'
Азарни қўполлик эвазига тўхтатиб қолган Вагнер ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
- 87'
Ромелу Лукаку майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Тельманс ўйинга қўшилди.
- 85'
Фернандиньога сариқ карточка кўрсатилди.
- 83'
Бельгия терма жамоаси сафида илк ўзгариш. Насир Шадли ўрнига учрашувга Томас Вермален қўшилди.
- 81'
Хавфли вазият!!! Агусто яна бир бор ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиши мумкин эди...афсус у бу имкониятни қўлдан бой берди.
- 79'
Ҳисоб қисқаргач Бразилиянинг ҳужумлари янада ортмоқда.
- 76'
Гол!!! Ҳозиргина майдонга тушган Ринату Агусто ҳисобни қисқартирди.
- 73'
Бразилия терма жамоаси сафида навбатдаги ўзгариш юз берди. Паулиньо ўрнига Ринато Агусто туширилди.
- 71'
Тома Менье Неймарни қўполлик эвазига тўхтатди ва сариқ карточка ишлаб олди.
- 68'
Ҳаво хароратининг бироз юқорилигини инобатга олган ҳакам футболчиларга томон хўллаб олишлари учун имконият берди.
- 66'
Иккинчи бўлимнинг ҳам тенг ярми ортда қолди. Ҳисоб ҳамон 2:0 Бельгия олдинда.
- 62'
Де Брёйне жамоадоши Эден Азарни бирга-бир вазиятга олиб чиқди. Бироқ, Азарнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
- 61'
Учрашувда тезлик жуда юқори.
- 56'
Учрашувда баҳсли вазият содир бўлди. Компани жарима майдончаси ичкарисида Жезусга нисбатан қўполлик ишлатган дея тахмин қилинган эди, бироқ Мажич бу вазиятда пенальти белгиламади.
- 55'
"Пентакампионлар" ўйин тизгинини тўлиқ ўз қўлларига олишди.
- 52'
Бразилия тобора ҳужумкорликни оширмоқда.
- 49'
Лукаку ажойиб имкониятни қўлдан бой берди. Бу вазиятда Фернандиньо бразилияликларнинг жонига оро кирди.
- 47'
Томас Альдервейрелд Паулиньога нисбатан қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 46'
Ҳакам иккинчи бўлимга старт берди.
- 45+1'
Жамоалар шу ҳисобда танаффусга йўл олишди.
- 45'
Неймар офсайдда қолиб кетди.
- 39'
- 38'
Де Брёйне бразилияликларни жуда ҳам қийин ахволга тушириб қўйди.
- 37'
- 34'
- 31'
Голлл!!! Де Брёйне ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
- 30'
Бразилия борган сари босимни оширмоқда.
- 26'
Марсело узоқдан Тибо Куртуа дарвозасига узоқдан кучли зарба берди.
- 23'
Бельгия терма жамоаси асосан қарши ҳужумларда ўйнамоқда ва хавфли вазиятларни яратмоқда.
- 22'
- 22'
- 20'
Бразилия ўтказиб юборилган тезкор голдан сўнг бор эътиборини ҳужумга қаратмоқда.
- 16'
16
- 15'
Фернандиньо кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.
- 13'
Гооол!! Бельгия!!!
- 12'
- 10'
- 9'
- 8'
Ҳозирча ҳар иккала жамоада ҳам гол уриш учун биттадан яхши имконият бўлди.
- 5'
Ҳар иккала жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда.
- 3'
Жамоалар учрашувни қуйидаги таркибда бошлашди.
- 2'
- 1'
Милорад Мажичнинг ҳуштаги чалинди ва ўйин бошланди.
- ЖЧ. Чорак финал
- 1/4 финал
Бразилия
- Ренато Аугусто 76'

06.07.2018 23:00
Бельгия
- Фернандиньо 13' (автогол)
- Кевин Де Брёйне 31'
Фикрлар