Бразилия футболчилари Неймарнинг қолишини истайди
Бразилия чорак финалда Хорватияга мағлуб бўлиб, кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпионатидаги юришини 1/8 босқичида тўхтатди. Ўйиндан кейин Неймар келажаги ҳақида аниқ бир тўхтамга келмаганди. Футболчи турир олдидан ушбу мундиал унинг учун сўнгиси эканлигини айтганди.
“Goal” нашри бераётган маълумотларга кўра, Бразиялия терма жамоаси футболчилари Неймардан кетмаслигини сўрашган. Айниқса, жамоанинг ёш аъзолари унинг “пентакампеонлар” таркибида сардор бўлиб қолишини жуда хоҳлашмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, Неймар шунчаки танаффус олади ва қайтади. ПСЖ ҳужумчиси Бразилия терма жамоасида 2010 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. У фаолияти давомида 124 та ўйинда майдонга тушиб, 77 та гол урган ва 56 та ассист амалга оширган.
Фикрлар