Бразилия Жанубий Кореяни аяб ўтирмади. Неймардан дубль

Жанубий Корея ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунига етди. Унда "пентакампеонлар" йирик 5:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Жанубий америкаликлар сафида Неймар дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Ришарлисон, Коутиньо ҳамда Жезус бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Корейсларнинг ягона голи Хван Жо томонидан киритилди. 

Мазкур беллашувда иккита гол урган Неймар терма жамоа сафидаги голлари сонини 73 тага етказиб олган ҳолда, Пеленинг рекордига (77) яқин келди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!