Бразилия кетма-кет 11-марта Жаҳон чемпионати плей-оффига йўл олди
Бразилия миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатларидаги энг барқарор жамоалардан бири эканини яна бир бор исботлади.
Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Шотландияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган бразилияликлар ўз тарихида кетма-кет 11-марта мундиалнинг плей-офф босқичига чиқишга муваффақ бўлди.
"Пентакампеонлар" 1986 йилдан буён ўтказилган ҳар бир Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида жамоа икки марта жаҳон чемпиони бўлган.
Жорий мундиалда Карло Анчелотти шогирдлари "C" гуруҳида 7 очко жамғариб, тўплар нисбати бўйича Марокашни ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринни эгаллади.

Фикрлар