Бразилия терма жамоасининг 4 нафар етакчиси Англия ва Испанияга қарши ўйинларда иштирок эта олмайди

  • 17 март, 2024, 13:07
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Бразилия терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунларида Англия ва Испания билан ўртоқлик ўйини ўтказади. "Пентакампеонлар" сардори Каземиро ("Манчестер Юнайтед"), дарвозабон Эдерсон ("Манчестер Сити"), ҳужумчи Габриэл Мартинелли ("Арсенал") ва ҳимоячи Маркиньос (ПСЖ) жароҳати сабаб ушбу учрашувларда майдонга туша олмайди.

"Сариқ-яшиллар" матбуот хизмати хабарига кўра, жароҳат олганлар ўрнига "Порту" футболчилари Пепе ва Галено, "Фламенго" ҳимоячиси Фабрисио Бруну ва "Васко да Гама" дарвозабони Лео Жардим жамоага чақирилган.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси 23 март куни Англия билан, 26 март куни эса Испания билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!