Бразилия термаси ЖЧ-2018 вақтида Қозонга жойлашмоқчи

Бразилия терма жамоаси 2018 йилги ЖЧ вақтида ўз базасини Қозон шаҳрига жойлаштирмоқчи. Бразилияликлар бундай қарорга бош мураббий Тите Россияга бориб келганидан сўнг келишгани айтилмоқда.

Шу ўринда бразилияликларга айни вақтда тайёр бўлган ҳеч бир база маъқул бўлмаганлигини айтиш жоиз.

Илгарироқ, “пентакампэонлар” кординатори Дауд Эдуард Гаспар бразилиялик мураббийлар штаби рус тили ва маданиятини ўрганиш учун махсус ўқитувчи ёллаганини айтиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!