Бразилия термаси шифокори: Марселонинг жароҳати сабаби меҳмонхонадаги тўшакдир

Бразилия терма жамоаси шифокори Марселонинг жароҳати ҳақида айтиб ўтди. 

- Марселода умуртқа поғонаси доирасида мушакларнинг сиқилиши кузатилди. Хозирда унинг ахволи яхши, физиотерапия футболчига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бир неча кундан сўнг муолажаларнинг натижасини кузатишимиз мумкин бўлади.

Албатта, нима сабабдан бундай жароҳат пайдо бўлганини тушиниш қийин. Эҳтимол, меҳмонхонадаги тўшак одатдагидан кўра юмшоқ эди. Аммо ўйиндаги муваффақиятсиз ҳаракат ўз ролини ўйнади, - дея Ласмарнинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!