Бразилия термасининг 40 йиллик ғалабали серияси барҳам топди
Ads

Бразилия ва Швейцария термалари жаҳон чемпионати илк учрашувида ўзаро тўқнаш келишди. “Ростов Арена” ўтган қарама-қаршиликда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Шундай қилиб, “пентакампионлар” 1978 йилдан бери илк марта мундиални ғалабасиз бошлади. Сўнгги марта улар Аргентинада ўтган жаҳон биринчилигида Швеция (1:1) билан дуранг ўйнаган. Ўша мундиалда Бразилия учинчи ўринни қўлга киритган.

Бразилия терма жамоаси гуруҳдаги иккинчи учрашувда 22 июн куни Коста-Рика термаси билан Санкт-Петербургда, Швейцария ўша куни Сербия билан Калининградда ўйнайди.