Бразилияда жамоалар бир хил рангдаги либосда ҳаракат қилишди(фото)

Бразилия А Серияси 11-турида “Спорт Ресифи” хамда “Атлетико Паранаэнсе” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Эътиборли жиҳати шундаки, ҳар иккала жамоа деярли бир хил рангдаги либосларда тўп суришган. Ўйинни телевизор орқали кўраётган мухлислар жамоаларни ажрата била олмайдиган даражада ўхшаш либослар эканлигини қуйидаги суратларда кўришингиз мумкин.

Ушбу ўйинда эса Соуза томонидан киритилган ягона гол эвазига “Спорт Ресифи” ғалаба қозонди.