Бразилиялик футбол афсонаси қайси жамоа Мессини сотиб олиши мумкинлигини айтди

“Рома”, “Милан” клублари ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Кафу “Барселона” форварди Лионель Мессининг ПСЖга ўтиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Лео Париж клубига ўтиши мумкин. ПСЖнинг жуда кўп пули бор ва улар Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни хоҳлайди. Агар парижликлар Мбаппе-Неймар-Месси учлигини шакллантира олса, ҳимоячиларга жуда қийин бўлади”, - деди Кафу.

33 ёшли Мессининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси шу ёз ўз ниҳоясига етади. Уни қўлга киритиш учун ПСЖ ва “Манчестер Сити” асосий даъвогар сифатида тилга олинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!