Бразилиялик футболчи Украина терма жамоасида ўйнаши мумкин
Донескнинг "Шахтёр" клуби ярим ҳимоячиси Педриньо Украина фуқаролигини олмоқда.
Хабарларга кўра, Сергей Ребров бошчилигидаги Украина терма жамоаси мураббийлар штаби аллақачон 27 ёшли хавбек билан алоқага чиққан ва уни терма жамоада ўйнаши мумкинлигини муҳокама қилган. Шундан сўнг футболчи томондагилар тез орада Педриньонинг терма жамоага чақирилиши учун ҳужжатларни расмийлаштиришни тезлаштирган. Футболчи 26 март куни бўлиб ўтадиган Швецияга қарши Жаҳон чемпионати плей-офф ўйинига чақирилиши вариантини кўриб чиқмоқда. Бразилиялик хавбекнинг Украина фуқаролигини қабул қилиши ҳақидаги гаплар 2022 йилдан буён давом этиб келмоқда.
Маълумот учун, Педриньо 2021 йилда "Бенфика"дан "Шахтёр" сафига келиб қўшилган эди.



Фикрлар