Бразилиялик футболчиларнинг энг кўпи ЕЧЛдаги голларини қайси жамоалар сафида киритишган?
Ads

Донецкнинг “Шахтёр” клуби УЕФА Чемпионлар лигасида ўзининг бразилиялик футболчилари томонидан киритилган голлар борасида Европада 2-ўринга чиқиб олди.

Аниқроғи, “кончилар”нинг Чемпионлар лигасидаги шу кунгача киритган жами 75та голига айнан бразилиялик футболчилар муаллифлик қилишган. Бу борада улардан фақатгина Каталониянинг “Барселона” клуби олдинда бормоқда. “Кўк-анор ранглилар”нинг бразилиялик футболчилари жами 82 марта ЕЧЛда гол уришга эришишган.