Бразилиялик ҳужумчи жиддий жароҳатдан қутулиб қолди, аммо мундиални ўтказиб юборади
"Челси" вингери Эстевао жиддий жароҳатдан қутулиб қолди.
19 ёшли футболчи бир ой олдин Англия Премьер-лигасида "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувда (0:1) сон орқа қисмида жароҳат олганди. Маълум бўлишича, унга жарроҳлик амалиёти талаб қилинмайди.
Шунга қарамай, Эстевао Бразилия миллий терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун кенгайтирилган 55 кишилик таркибидан ўрин олмади.
Футболчи жорий мавсум АПЛда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та ассист қайд этди.

Фикрлар