Бразилиялик вингер "Жирона"дан "Манчестер Сити"га ўтди

"Манчестер Сити" ўз таркибига ёш юлдузларни қўшиб олишда давом этади. "Шаҳарликлар" бу сафар айни пайтда "Жирона"да тўп тепаётган Савиони трансфер қилди. 

Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, томонлар келишувга эришди. Бразилиялик вингер ёзда манчестерликлар сафига бориб қўшилади. У мавсумнинг қолган қисмини "Жирона"да ижарада ўтказишга қарор қилган. 

Sávio - Player profile 23/24 | Transfermarkt

Ўтган ёзда Савиони каталонияликлар Франциянинг "Труа" клубидан бир мавсумга ижара олди. 27 та ўйинда 7 та гол уриб, 7 та ассист амалга оширган футболчи учун топ клублар курашга киришганди, лекин "City Group"нинг бошқа бир жамоаси "Манчестер Сити" ушбу трансферни ҳал қилиб бўлди. 

Савионинг 2023 йилнинг июнь ойидаги трансфер нархи 5 миллион евро эди. Айни пайтда эса у 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Сўнгги пайтлар фаолиятида катта ўзгаришлар содир бўлган футболчи АПЛ томон йўл олмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!