Бразилиялик юлдуз “Реал”дан нега кетганини айтди

Ўтган йили “Реал”дан кетиб, “Манчестер Юнайтед” сафига қўшилган Каземиро бу қарорига нима сабаб бўлганини ошкор қилди.

- “Реал”дан кетиш ҳақида аввал оилам билан маслаҳатлашдим ва улар дарров рози бўлишди. Менга айни кучга тўлган пайтимда топ-клубдан кетиш учун имконият пайдо бўлганди.

Икки-уч йилдан кейин “Реал”дан кета олмай қоларди. Чунки бунинг ҳожати қолмас эди.

Англия премьер-лигасида ўйнаш истаги устунлик қилди. Лига мен тасаввур қилганимдек эканидан мамнун бўлдим. Бу ерда осон ўйинлар йўқ. Мусобақа пешқадами жадвалда сўнгги поғонани эгаллаб турган жамоага қарши майдонга тушса, қайси томон ғалаба қозонишини билиб бўлмайди.

Агар бор имкониятларингни 90 фоизини ишга солсанг ҳам, албатта, рақиб сени ютиб қўяди.

Асосий мақсадим – Бразилия терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлиш ва “Манчестер Юнайтед”ни яна чўққига чиқишига кўмаклашиш, - деди 31 ёшли футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!