Бразилиянинг собиқ ҳимоячиси Лусио футболчилик фаолиятини якунлади (Видео)
Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Лусио футболчилик фаолиятга якун ясади.
"22 йиллик фаолиятимдан сўнг, бутсаларимни михга илишга қарор қилдим.
Футбол ва оиламни бергани учун Худога шукур қиламан," - деб ёзди Лусио ўзининг Instagram саҳифасида.
41 ёшли футболчи ўзининг "Байер", "Бавария", "Интер" ва "Ювентус"даги фаолияти билан машхурликка эришган.
Бразилия терма жамоаси билан 2002 йили жаҳон чемпиони бўлган ва яна икки бор Конфедерациялар кубогини қўлга киритган.
Клублардаги фаолиятида Германия ва Италиянинг чемпионатлари ва кубокларида ғолиб бўлган.
"Интер" сафида 2009/10 йилги мавсумда чемпионлар лигаси ғолибига айланган.
Лусионинг сўнгги жамоаси Бразилия 4-дивизионининг "Бразильенсе" клуби бўлди.
Фикрлар