Breaking! Хави истеъфога чиқарилиши мумкин
Яқиндагина "Барселона"да қолишини эълон қилган Хави яна жамоани тарк этиш эҳтимоли ошмоқда.
Испаниянинг бир қатор нашрлари маълум қилишича, 44 ёшли мутахассиснинг бир неча кун олдин клубнинг иқтисодий аҳволи ҳақидаги айтган гаплари Жоан Лапортага ёқмаган ва президентнинг ундан жаҳли чиқиб, "Альмерия"га қарши ўйинга ташриф буюрмади.
Лапорта бундан олдин Хавини олиб қолишга ҳаракат қилган бўлса, энди Эрнандесни жамоадан кетишига ҳам қаршилик билдирмаслиги мумкин. Унинг ёнидагилар мураббийни бўшатиш керак, дея маслаҳатлар беришмоқда. Аммо ҳали сўнгги қарор қабул қилинмаган.
Хавининг раҳбарият билан келиша олмаётгани бор гап. Бунга Витор Рокенинг доимо захирада эканлиги мисол бўла олади. Айнан ушбу трансферни Деку амалга оширганди.
Фикрлар