БРИКС ўйинлари. Даря Латишева олтин медални қўлга киритди
Россия Федерациясининг Қозон шаҳри мезбонлик қилаётган БРИКС ўйинларида навбатдаги кун ортда қолди. Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон делегацияси учинчи олтин медалига сазовор бўлди. Кун давомида атлетларимиз яна 2 та бронза медалини қўлга киритишди. Батафсил:
Олтин медаль:
Даря Латишева (ушу, нанқуан).
Бронза медаль:
Шаҳбоз Холмирзаев, Меҳрожбек Маматқулов, Евгений Агафонов, Давржон Давронов (академик эшкак эшиш, М4х);
Алишер Турдиев, Давржон Давронов, Дилшоджон Худойбердиев, Фазлиддин Каримов, Шахриёр Ҳамдамов, Шуҳрат Шодиев, Евгений Агафонов, Обиджон Жўрақулов, Фарруҳ Облақулов (академик эшкак эшиш, М8+).
Тўртинчи кунги беллашувлардан сўнг делегациямиз 3 та олтин, 7 та кумуш ва 17 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида Россия, Беларусь, Хитой ва Эрондан сўнг бешинчи ўринда кетмоқда.
Фикрлар