БРИКС ўйинларида энг кўп медалга эга бўлган белбоғли курашчиларимиз Жаҳон чемпионатида ҳам 14 та медални қўлга киритди

Қозон шаҳри мезбонлик қилган (Россия) BRIKS ўйинларининг  21 июнь куни ўтказилган кореш баҳсларида белбоғли курашчиларимиз 2 та кумуш,  6 та бронза медални қўлга киритган бўлса, 22 июнь кунги белбоғли кураш беллашувларида эса 7 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалга эга чиқиб, спорт турлари орасида энг кўп 29 та медаллар жамғаришга  муваффақ бўлишди. Эътиборли жиҳати,  белбоғли кураш мусобақасида тўлиқ таркиб яъни 20 нафар полвонимиз иштирок этди ва барчаси медалларга эришиб, умумжамоа ҳисобида Россия терма жамоасидан кейин иккинчи  ўринни банд этишга эришди. 
Кеча 23 июнь куни шунингдек, Қозон шаҳрида татар корэши бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди. Ушбу жаҳон чемпионатида 31 та давлатдан 300 нафарга яқин спортчи иштирок этди ва белбоғли курашчиларимизнинг мазкур халқаро мусобақадаги  натижалари ҳам таҳсинга сазовор бўлди. Қуйида корэш бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этган терма жамоамизнинг натижаларига эътибор қаратамиз. 
Олтин медаль 
Ҳусниддин Рўзиев - 85 кг

Кумуш медаль 
Нодир Абдумаликов - 60 
Ойбек Султонов  - 70
Илҳом Машрабов - 80 кг
Жасурбек Исроилов - 90 кг
Нодирбек Аҳатжонов  - 100 кг
Илёсбек Мирзаҳмедов - 130 кг
Ҳислат Пирматов  - +130 кг

Бронза медаль 
Жамолиддин Неъматуллаев - 60 кг
Мардонбек Кимсанбоев - 65 кг
Азизжон Азимжонов  - 70 кг
Нусрат Султонбоев  - 85 кг
Бекзодбек Камолиддинов  - 90 кг
Аъзамжон Анваржонов  - +130 кг.

                                                                                                                                                                                                                                                                                                               Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!