Британиялик журналистлар талқинига кўра, АПЛда йил футболчиси аниқланди

"Ливерпуль" сардори Жордан Хендерсон футбол журналистлари ассоциацияси (FWA) томонидан Англия чемпионатининг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Хендерсон "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ҳамда "Манчестер Юнайтед" форварди Маркус Рэшфордни ортда қолдириб, тенгсиз бўлди.

Бундан ташқари, англиялик ярим ҳимоячи жамоадошлари Виржил ван Дейк ва Садьо Манени ҳам ортда қолдиришга эришди.

Хендерсон АПЛнинг якунига етган мавсумида 30 та учрашув ўтказиб, 4 та гол ва 5 та ассистентликни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ушбу совринни 2018 йили "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ, 2019 йили эса "Манчестер Сити" аъзоси Рахим Стерлинг қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!