Бруно Фернандеш: "Мақсадимиз Жаҳон чемпионати кубогини бошимиз узра кўтариш ва буни ҳеч қачон яширмаганмиз"

CHERY AUTO

Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш жамоанинг мақсадлари ҳақида гапирди. Бугун, якшанба куни Португалия 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг сўнгги босқичида Арманистонга қарши ўйнайди. Ғалаба Роберто Мартинес жамоасига Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани кафолатлайди.

Tecno

"Португалиянинг мақсади - ғалаба қозониш. Бу вазиятга қараб ўзгармайди. Биз ким билан ўйнашимиздан қатъи назар - дунёнинг биринчи жамоаси бўладими ёки 50-чи жамоаси бўладими, ғалаба қозонишни истаймиз.

Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш истагимизга ҳеч нарса таъсир қилмайди. Биз ҳеч қачон орзуимиз Жаҳон чемпионатини бошимиз узра кўтариш эканлигини яширмаганмиз", - деди "Манчестер Юнайтед" сардори матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Португалия - Арманистон ўйини Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!