
Бруну: “Биз “Барселона”га фақат ғалаба учун борамиз”
Бруну Лаже бошчилигидаги “Бенфика” Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичининг илк учрашувида "Барселона" билан баҳс олиб бориб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу учрашув давомида португалияликлар ўйиннинг асосий қисмида 1 киши кўп бўла туриб, кўплаб хавфли вазиятлар ярата олишди. Мазкур беллашувдан сўнг жамоа мураббийи матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз ҳисобни аллақачон 20-сонияда очишимиз мумкин эди. Ўйин охирида ҳам жуда яхши имкониятга эга бўлдик. Умуман олганда, бутун учрашув давомида бизда бир қатор яхши вазиятлар юзага келди ва натижа бошқача бўлиши мумкин эди.
Биз ажойиб жамоага қарши яхши ўйин намойиш этганимизни инобатга олишимиз ва иложи борича тезроқ тикланишимиз керак. Каталонияга эса фақат ғалаба учун борамиз. Мақсадимиз – кейинги босқичга йўл олиш. Айнан шу ҳақида кийиниш хонасида гаплашдик," – дейди "Бенфика" устози.
Маълумот ўрнида, икки клуб ўртасидаги жавоб беллашуви 11 март куни Тошкент вақти билан 22:45 да старт олиши режалаштирилган.
Фикрлар