Бруну Фернандеш Кэррик билан можаро туфайли Манчестердан кетади
«Манчестер Юнайтед»да янги муаммолар
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш қишки трансфер ойнаст давридаёқ жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.
Нашр манбаларига кўра, хавбекнинг Майкл Кэррик билан муносабатлари «бутунлай издан чиққан». Шу боис Брунунинг клубдан кетиши эҳтимоли жиддий равишда кўтарилмоқда.
Саудия Арабистонининг бир қатор жамоалари футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганаётгани айтилмоқда.
Бундан аввал Бруну Фернандеш омма олдида Майкл Кэррикнинг тактик ёндашувини танқид қилган эди. Шундан сўнг мураббий уни «Борнмут»га қарши 0:3 ҳисобида якунланган учрашувда захирада қолдирди.

Изоҳлар (0)