Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед» клубини тарк этиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш мураббий Каррик билан муносабатлар ёмонлашgani сабаб қишки ойнада клубни тарк этиши мумкин.

«Манчестер Юнайтед» жамоасининг ярим ҳимоячиси ва сардори Бруну Фернандеш қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин. 

 Футболчи билан жамоа бош мураббийи Майкл Каррик ўртасидаги муносабатлар тобора совуқлашмоқда. Клуб раҳбарияти бу вазиятда мураббийни қўллаб-қувватлагани, Фернандеш эса эндиликда жамоада «даҳлсиз» футболчи сифатида кўрилмаётгани айтилмоқда. Португалиялик футболчига Саудия Арабистонининг бир нечта клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шунингдек, Бруну Фернандеш аввалроқ «Манчестер Юнайтед» бош мураббийини омма олдида танқид қилган эди.

Жорий мавсумда 32 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақалар доирасида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва бир бор голли узатма муаллифига айланди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнида ниҳоясига етади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ