Бруну Фернандеш Майкл Кэррик ҳақида илиқ фикр билдирди
Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Кэррик — мен бирга ўйнашни жуда истаган футболчилардан бири. Чунки у Сульшер билан ишлаган пайтда бир йил давомида биз билан машғулот ўтказган. Баъзида у ўзи ҳам майдонга тушиб, биз билан бирга шуғулланарди. Унинг чизиқлар орасига берган узатмалари шунчаки ажойиб эди, рақиб ҳимоясини ёриб ўтарди", — деди Фернандеш "TNT Sports" нашрига.
Кэррик 2006–2018 йиллар давомида "Манчестер Юнайтед" сафида тўп сурган. 2018–2021 йилларда клуб мураббийлар штабида фаолият юритган ва 2021 йилда жамоада вақтинча бош мураббий вазифасини ҳам бажарган.
Фикрлар