Бруну Фернандеш МЮ тарихига кирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш кеча АПЛнинг 35-туридан ўрин олган “Астон Вилла”га қарши ўйинда ҳакам томонидан белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди ва шу тариқа, ўзининг жорий мавсумдаги пенальтидан киритган голлари сонини 13 тага етказиб олди.

Sky Sports Statto нашри тарқатган хабарга кўра, бу "қизил иблислар"нинг бир мавсумда пенальтидан энг кўп гол уриш бўйича янги клуб рекорди ҳисобланади.

26 ёшли португалиялик футболчи ушбу рекордни янада яхшилаб олиш имкониятига эга. Мавсум якунига қадар МЮ премьер-лигада 4 та ўйин ўтказади ва бундан ташқари, уларни "Вильярреал"га қарши бўладиган Европа лигаси финал баҳси ҳам кутиб турибди.

Бруну Фернандеш жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 52 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига жами 26 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!