Бруну Фернандеш Роналду натижасини такрорлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш клуб афсонаси Криштиану Роналдуга тегишли натижани такрорлади.

Португалиялик ярим ҳимоячи АПЛнинг 34-турида "Брентфорд"га қарши баҳсда (2:1) мавсумдаги 19-голли узатмасини амалга оширди. У энди лига рекордига тенглашиш учун атиги битта ассистга муҳтож.

Шу тариқа, Бруну Премьер-лигадаги самарали ҳаракатлари сонини 140 тага етказди — 70 гол ва 70 ассист. Португалиялик ярим ҳимоячи бу натижа билан "Манчестер Юнайтед" сафида Криштиану Роналду қайд этган кўрсаткичга (103 гол, 37 ассист) тенглашди.

Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар" навбатдаги учрашувини 3 май куни "Ливерпуль"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!