Бу футболчи "Барселона"нинг асосий мақсади

Янги чап қанот ҳимоячиси сотиб олиш "Барселона"нинг ёздаги асосий мақсади ҳисобланади. Бу ҳақда Diario Sport хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, "Валенсия" футболчиси Хосе Гая бу борада "кўк-анорранглилар"нинг асосий номзоди саналади. Футболчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайди, бироқ у шартномани узайтириш ва шундан кейингина бошқа клублар билан музокаралар олиб бориш ниятида.

Муқобил вариант эса "Бенфика"дан Алекс Грималдо ҳисобланади. Унинг шартномаси ҳам 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, бироқ у шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти. Унинг ёзда клубни тарк этиши эҳтимоли катта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!