Бу футболчи "Барселона"нинг орзуси

"Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта "Атлетико" вингери Жоау Феликснинг муваффақиятсиз трансфери борасида фикр билдирди. 

"Феликсни Гризманнга алмаштириш имконияти бўлди, аммо бу амалга ошгани йўқ. Тўғрисини айтсам, бу футболчи менга ёқади, жуда ҳам ёқади", - деди Лапорта. 

Маълумки, Антуан айни дамда "матрасчилар" сафида ижара асосида тўп тепмоқда. Ёзда каталонияликлар уни португалиялик футболчига алшматириш борасида иш олиб борди. Бироқ Мадрид клуби бу таклифни рад этди.  

Эслатиб ўтамиз, Жоау жорий мавсум жами 30 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ҳамда 6 та ассист муаллифига айланди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию