Бу футболчи Гвардиоланинг ғазабини келтирди

Англиянинг энг кучли ҳужумкор футболчиларидан бири Жек Грилиш 2021 йили ёзда “Манчестер Сити” сафига қўшилганидан буён “шаҳарликлар” етакичисига айлана олгани йўқ.

Бу футболчи учун манчестерликлар “Астон Вилла”га 110 миллион евродан кўпроқ пул тўлаган эди. Бир неча йил давомида “Астон Вилла”нинг энг муҳим ўйинчиси бўлиб келган Жек Грилиш янги жамоада бу ролни бажара олмаяпти.

The Athletic нашрининг ёзишича, якунланган мавсум давомида бош мураббий Хосеп Гвардиола бир неча бор Грилишнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган, баъзан эса ғазаби жумбушга келган.

Ўтган мавсумда Жек Грилишнинг статистик натижалари ҳам олаётган маошига мос бўлгани йўқ. Англиялик футболчи барча турнирларда 36 маротаба майдонга тушиб, учтадан гол ва ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!