Бу футболчи “Рома”да ҳеч ким ботина олмаган ишни амалга оширди!
Футболда бир шаҳарнинг икки жамоаси кўпинчи бир-бирига ашаддий рақиб ҳисобланади. Хусусан, Италияда Рим шарафини ҳимоя қилаётган “Рома” ва “Лацио” ҳам ана шундай жамоалар сирасига киради.
Ашаддий рақибларнинг бир-биридан футболчи олиши ҳам жуда кам учрайдиган ноёб ҳолат.
Яқинда “Рома” вакили Педро Родригес “Лацио” таркибига қўшилди. Испания терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган ҳужумкор футболчининг кетишига Жозе Моуриньо сабабчи. Португалиялик мутахассис Педрога янги мавсумда унга ишонч билдирмаслигини айтди.
Кўп футболчилар Римнинг бир клубидан иккинчисига ўтишга ботина олмайди. Пойтахт мухлислари буни хиёнат, деб баҳолайди. Сўнгги бор “Рома”дан “Лацио”га трансфер бундан ўттиз олти йил муқаддам амалга оширилган. 1985 йилда “Рома” учун атиги битта учрашувда иштирок этган дарвозабон Астутильо Мальджольо рақиб сафига ўтганди.
Албатта, А Серия тарихида ҳар икки жамоа шарафини ҳимоя қилган Александар Коларов, Синиша Михайлович ва Анжело Перуцци каби машҳур футболчилар бор. Бироқ, уларнинг бари Рим жамоаларига ўтишдан олдин, ўртада бошқа жамоага бориб келган.
Фикрлар