Бу футболчи роса ақлли экан

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг яқинда 65 миллион евро эвазига “Челси”дан манчестерликлар сафига қўшилган Мэйсон Маунтни мақтамоқда.

- Мэйсоннинг “Челси”даги ўйинларини кўрганларнинг ҳаммаси ундан нима кутиш кераклигини яхши билади. Маунт ақлбовар қилмас даражада ақлли футболчи. Бундан ташқари, жуда меҳнатсевар.

Мэйсон Маунт жамоамиз ҳаракатларига қўшимча қувват бериб туради, - деди нидерландиялик мураббий янги ўйинчиси ҳақида.

Мэйсон Маунт “Челси”нинг энг иқтидорли тарбияланувчиларидан. У 24 ёшида Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. “Аристократлар” уни олиб қолмоқчи эди. Бироқ, футболчи клуб раҳбарияти билан чиқиша олмай қолгани учун Лондонни тарк этишга қарор қилди.

Маунт Манчестер шаҳри клубида Криштиану Роналдудан қолган 7-рақамда ўйнайдиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!