Бу футболчининг ўрнини ҳеч ким босолмайди!
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Бернарду Силва клубда қолишини яна бир карра тасдиқлади.
- Бернарду Силва “Манчестер Сити” қолади, деб аниқ айтдим. У биз учун бир неча жиҳатлар бўйича алмаштириб бўлмай ўйинчи ҳисобланади. Бернарду уч, тўрт, керак бўлса, бешта позицияда ишончли ўйнай оладиган маҳоратли ижрочи, - деди Хосеп Гвардиола.
28 ёшли португалиялик ҳужумкор футболчига “Барселона” ва ПСЖ жиддий қизиқиш билдираётган эди. Ҳар икки клуб трансферни сўраб, “шаҳарликлар”га ўз таклифини юборган. Ҳатто Силва каталонияликлар билан шахсий шартнома бўйича келишиб, ҳозирги клубидан ўзини қўйиб юборишни сўраган.
Аввалига бу ўйинчига 100 миллион евро нарх қўйиб, харидорларни чўчитишни режалаштирган “Сити” мутасаддилари бу харажатга рози клублар борлигини билганидан кейин, Бернарду Силва сотилмаслигини маълум қилди.
Фикрлар