Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Бу гап "Барса" фанатларига ёқмайди: Родри "Реал" кучлироқ эканини тан олди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Испан футболчиси жамоадошларини камтарликка чақирди

«Барселона» ярим ҳимоячиси Родри навбатдаги «эл-класико» учрашуви юзасидан фикр билдирди. Ушбу беллашув Ла Лиганинг 10-тури доирасида ўтказилди ва «Реал» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Родрининг таъкидлашича, бу сафар майдонда «Реал» «Барселона»дан кучлироқ ўйин намойиш этди. У жамоаси ҳужумда етарлича хавф туғдира олмаганини тан олди.

- Агар рақиб сендан кучли бўлса, буни очиқ тан олиш керак. Бу галги тўқнашувда жамоамизга ҳужумда ўткирлик етмади. Ҳозир ҳали октябрь, бу эса биз учун маълум маънода плюс. Мавсумнинг қолган қисмига камтарлик билан ёндашишимиз керак, – деди Родри.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ