Бу гапдан кейин Муҳаммад Салоҳнинг харидори кўпайиб кетди

“Ливерпуль” мутасаддилари жамоа тўпурари Муҳаммад Салоҳ билан янги шартнома борасида музокара ўтказиб келмоқда. Бироқ, томонлар анчадан бери бир тўхтамга кела олмаяпти. Клуб хўжайинлари мисрлик ҳужумчи сўраётган маошни бермоқчи эмас.

Football Insider нашрининг хабар беришича, Англия чемпионатининг кейинги йиллардаги энг зўр тўпурари клуб билан музокараси қандай тугашидан қатъи назар, премьер-лигада қолишга тайёр эканини маълум қилган.

Бу хабар ўз-ўзидан премьер-лига гранд клубларини беэътибор қолдирмади. Шу тариқа, ҳужумчининг харидори кўпайиб кетди.

Салоҳнинг амалдаги шартномаси бир йилдан сўнг якуланади. Муҳаммад жорий мавсумда премьер-лигада 26 та учрашувда 20 та гол ва 10 та ассист қайд  этган ҳолда тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!