Бу гаплардан кейин Мбаппенинг обрўси янада ошадиган бўлди
Килиан Мбаппе ПСЖ таркибидаги 247-учрашувида 201-голини уриб, жамоа тарихидаги энг зўр тўпурарга айланди.
Бу тарихий кўрсаткичдан кейин 24 ёшли юлдуз дил изҳори қилди.
- ПСЖ учун ўйнаш катта шараф. Париж менинг она шаҳрим бўлгани учун ҳам бу ерда тўп тепишнинг аҳамияти жуда юқори.
Мен бу жамоага клубимнинг, пойтахтимнинг ва бутун Франциянинг тарихини ёзгани келганман.
Шахсий рекордим жуда чиройли бўлди, лекин мен жамоавий натижаларга эришишни ҳам хоҳлайман, - деди Килиан Мбаппе.
Фикрлар